Загрузка
Загрузка
Расмий раддия: Оҳангарондаги ППХ ходими ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади
Жамият

Расмий раддия: Оҳангарондаги ППХ ходими ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган, патруль-пост хизмати ходими вояга етмаган қизга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар содир этгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Расмий маълумотларга кўра, ўтказилган ўрганишлар натижасида ушбу иддаолар ҳақиқатга мос келмаслиги аниқланган. 

Олдинроқ Оҳангаронда патруль-пост ходими вояга етмаган қизларга тажовуз қилишда гумонланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Воқеа тафсилотлари бўйича расмий идора билдиришича,  27 апрель куни тунги вақтда орган ходимига 22 ёшли шахс қўнғироқ қилиб, учрашувга чақирган. У белгиланган жойга борганда, автомобилда ўша шахс ва унинг таниши бўлган 14 ёшли қиз бўлгани маълум қилинган. 

Шу пайтда 18 ёшли йигит ва унинг бир неча танишлари келиб, вазият юзасидан жанжал кўтарган ва ходимга нисбатан ҳақоратли ҳаракатлар содир этгани айтилмоқда. Текширувлар давомида ўзини қизнинг яқини сифатида таништирган бўлса-да, йигит вояга етмаган шахснинг қариндоши эмаслиги аниқланган. 

Ички ишлар бош бошқармаси таъкидлашича, воқеада вояга етмаган шахс иштирок этгани сабабли барча тафсилотлар ҳозирча чекланган тартибда ўрганилмоқда. Шу билан бирга, текширилмаган ва нотўғри ахборот тарқатган шахсларга нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши мумкинлиги огоҳлантирилган. 

Вазирлик ОАВ ва блогерларни фақат расман тасдиқланган маълумотларга таянишга чақириб, асоссиз хабарлар жамоатчиликда нотўғри фикр шакллантиришга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган. Иш бўйича қўшимча маълумотлар тергов якунларига кўра эълон қилиниши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...