Загрузка
Загрузка
2026 йил бошида иш жойларида вафот этганлар сони ортиб бормоқда
Жамият

2026 йил бошида иш жойларида вафот этганлар сони ортиб бормоқда

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь–март ойлари давомида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 198 та бахтсиз ҳодиса қайд этилди. Мавжуд маълумотлар иш жойларида хавфсизлик талабларига риоя этилмаслиги ҳамон жиддий муаммо бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда. 

Таҳлилларга кўра,  қайд этилган ҳодисаларнинг катта қисми оғир оқибатлар билан якунланган. Жумладан, 139 та ҳолат оғир жароҳатлар билан боғлиқ бўлган бўлса, 49 та ҳолат ўлим билан тугаган. Шунингдек, 9 та ҳолатда бир вақтнинг ўзида бир нечта шахслар жабрланган бахтсиз ҳодисалар кузатилган. 

Ушбу ҳодисалар натижасида жами 223 нафар фуқаро жабр кўрган. Уларнинг 62 нафари иш жараёнида ҳаётдан кўз юмган, 146 нафар шахс оғир тан жароҳати олган, яна 15 нафар ишчи енгил жароҳат билан чекланган. 

Мутахассислар фикрига кўра, бундай ҳолатларнинг асосий сабаблари орасида меҳнат муҳофазаси қоидаларига бепарволик, техника хавфсизлиги талабларини етарлича бажармаслик ҳамда иш жойларида назоратнинг сустлиги алоҳида ўрин тутади. 

Келтирилган рақамлар иш берувчилар ва масъул ташкилотлар учун меҳнат шароитларини янада хавфсиз қилиш, профилактика чораларини кучайтириш ва ходимларнинг хавфсизлик бўйича билимларини ошириш зарурлигини яққол намоён этмоқда. Меҳнат хавфсизлиги эса ҳар бир инсоннинг соғлом ва хавфсиз муҳитда ишлаш ҳуқуқининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...