Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жорий йилнинг 5 октябридан бошлаб Россия Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам парвозлар сонини оширмоқда. Бу ҳақда коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича Тезкор штаб маълумотларига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Хусусан, паравозлар қўйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади (бу Россия авиакомпанияларининг парвозлари бўлиб, Ўзбекистон томони шу сондаги парвозларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди):
-
"Москва – Тошкент" - ҳафтада тўрттачага рейс:
-
"Москва – Бухоро" – ҳафтада иккита рейс
-
"Москва – Урганч" – ҳафтада битта рейс
-
"Москва – Самарқанд" ҳафтада иккита рейс
-
"Москва – Наманган" – ҳафтада битта рейс
-
"Москва – Фарғона" – ҳафтада битта рейс
-
"Москва – Андижон" – ҳафтада битта рейс
-
"Москва – Термиз" – ҳафтада битта рейс
Бундан ташқари, Тезкор штаб ҳар-бир йўналиш бўйича ҳафтасига 1 рейс амалга ошириладиган Ўзбекистоннинг юқорида қайд этилган шаҳарларига Россия аэропортларидан халқаро қатновлар қайта йўлга қўйилган мунтазам қатновларга рухсат берди.
Шу билан бирга, эслатиб ўтамиз, пандемия олдидан биргина "Uzbekistan Airways" Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Россия Федерациясига ҳафтасига 87та рейсни амалга оширган, Россия авиакомпаниялари эса мамлакатимизнинг турли шаҳарларига ҳафтасига 97та парвозни амалга оширган. Ҳафтасига ўртача 40 мингдан ортиқ йўловчи самолётлар орқали ташилган.
Изоҳлар мавжуд емас