Загрузка
Загрузка
Россиянинг етакчи коллежларидан бири Ўзбекистонда ўз филиалини очмоқчи
Жамият

Россиянинг етакчи коллежларидан бири Ўзбекистонда ўз филиалини очмоқчи

502
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Новгород қурилиш коллежи Ўзбекистонда ўз филиалини очишни режалаштирмоқда.

Филиал очиш таклифи Россия қурувчилар Миллий ассоциациясидан келиб тушган. Таклифни кўриб чиқиш учун Ўзбекистоннинг тегишли идоралари вакиллари билан дастлабки музокаралар олиб борилган, ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича Россия Федерацияси таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига хатлар юборилган.

Куни кеча ушбу масала Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов ва Новгород вилояти Таълим вазири Дмитрий Яковлев ўртасидаги музокараларда муҳокама   қилинган.

Новгород вилояти делегациясининг муаммоларни муҳокама қилиш ва филиалга майдонча танлаш учун Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилган. Ўзбекистон коллежда 26та йўналиш бўйича ўқиш ташкил этилишига умид билдирган.

"Ҳозирча музокараларнинг бошидамиз, шартларни муҳокама қиламиз. Аммо Россия Федерацияси Таълим вазирлиги бизни қўллаб-қувватлаши жуда муҳимдир. Менимча, бу яхши амалиёт ва биз унинг устида ишлаймиз", - деди Новгород вилояти губернатори Андрей Никитин.

Биргина сўнгги уч йилда коллежда 15та устахона ҳамда турли йўналишларда тўртта ресурс маркази ташкил этилган. Бундан ташқари, 2021 йилда бу ерда нафақат талабаларни, балки қурилиш соҳасидаги амалиётчиларни ҳам тайёрлайдиган ноёб BIM-технологиялари маркази очилган.

Энг оммабоп мутахассисликлар орасида автомобиль йўллари ва аэродромларни қуриш, газ таъминоти тизимларини ўрнатиш, сув таъминоти ва кондиционерлаш, электр жиҳозларини ўрнатиш ва ишга тушириш ва бошқалар.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...