Загрузка
Загрузка
Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларига янги ўринбосарлар тайинланди
Жамият

Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларига янги ўринбосарлар тайинланди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ҳокимларининг тегишли қарорларига мувофиқ маҳаллий ҳокимият органлари раҳбариятида янги тайинловлар тасдиқланди. 

Хусусан, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Рустам Қобилов янги ташкил этилган вилоят ҳокимининг расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилган

Унинг бўшаб қолган — туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига эса шу кунгача вилоят туризм бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Жўрабек Суюнов тайинланди.

Сирдарё вилоятида ҳам раҳбарлик лавозимларига янги мутахассислар тасдиқланган. Гулистон давлат университетида масъул лавозимда ишлаб келган Дилобар Каттабекова Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган. 

Шунингдек, Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг вилоят филиали бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган Сардор Тожиддинов вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси — Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари этиб тайинланган. 

Шу билан бирга, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Саноат зоналарини бошқариш дирекциясига раҳбар танланган — ушбу лавозимга илгари дирекциянинг Гулистон шаҳри бўйича етакчи мутахассиси бўлиб ишлаган Исроил Тожибоев тайинланган.

Аввалроқ Асаджан Ходжаев рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари этиб тайинланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...