Загрузка
Загрузка
Самарқандда 2000 кишига мўлжалланган янги муз  аренаси  очилмоқда
Жамият

Самарқандда 2000 кишига мўлжалланган янги муз аренаси очилмоқда

511
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, 20-21 март кунлари сиғими бўйича Ўзбекистонда иккинчи ўринда турадиган “ICE Arena”нинг очилиши бўлиб ўтади.

Лойиҳа тўлақонли муз аренаси сифатида амалга оширилиб, 2 минггача томошибинни сиғдира олади. Унда барча зурурий инфратузилма мавжуд бўлиб, нафақат тайёргарлик жараёнларини ўтказиш, балким юқори даражадаги профессионал хоккей жамоаларининг беллашувини ҳам ташкил қилиш имконияти   бор.

Арена VIP-жойлар, финтес-зал, хореография зали, кириш зонаси, ёрдамчи иншоотлар, халқаро талабларга жавоб берадиган хоккей аренасидан   ташкил топган.

Трибунанинг сиғими 1900 кишига мўлжалланган. Таъкидлаш жоизки, яқин вақт ичида ушбу аренада Ўзбекистон хоккей Федерацияси ҳомийлигида болалар хоккей мактаби очилади.

"Биз ишни Самарқандда болалар хоккей мактабини ташкил этишдан бошлаймиз. Чунки болалар хоккейини ривожлантириш Федерация учун стратегик ҳамда устувор вазифа ҳисобланади. Спортнинг бу турига иложи борича кўпроқ болаларни жалб қилиш, миллий хоккейчиларимизнинг биринчи авлодини вояга етказиш орқали ўзбек хоккейининг келажагига пойдевор қўйиш - 12-15 йил ичида ҳақиқатга айланадиган режалардир", – дейди Ўзбекистон хоккей Федерацияси биринчи вице-президенти Баҳодир Ғофуров.

Самарқанддаги муз аренасининг тантанали очилиш дастури икки кунга мўлжалланган бўлиб, унда Тошкентдаги болалар хоккей клублари хоккейчиларининг чиқишлари, Олимпия совриндорлари Повилас Ванагас ва Маргарита Дробязко, ўзбек эстрада юлдузларининг муз томошалари, шунингдек, махсус таклиф этилган санъаткорлар – Jony, Elman ва Andro томонидан концерт намойиш этилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+