Загрузка
Загрузка
Савдо-саноат палатаси раиси: умумий овқатланиш соҳасига ҳам туризм  тармоғида бўлгани каби имтиёз ва  преференциялар берилади
Жамият

Савдо-саноат палатаси раиси: умумий овқатланиш соҳасига ҳам туризм тармоғида бўлгани каби имтиёз ва преференциялар берилади

1431
Загрузка

 Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовнинг сўзларига кўра, умумий овақтланиш соҳасига ҳам туризм тармоғида бўлгани каби имтиёз ва преференциялар берилади.

"Ўзбекистон Президенти иқтисодий блокка умумий овқатланиш, ресторан бизнеси ва савдо соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди. Бу жуда ўринли бўлди, чунки жуда кўп одам ишлайдиган ушбу соҳа деярли 4 ойдан буён давом этаётган пандемиядан энг кўп азият чеккандир. Президентнинг туризм тармоғига илгари берилган имтиёз ва преференцияларни умумий овқатланиш соҳасига ҳам тақдим этиш бўйича топшириғи муҳим аҳамият касб этади", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, бунга ижтимоий солиқ, ер солиғи ва бошқа кўплаб имтиёзлар киради.

"Бу жуда муҳимдир, зеро умумий овқатланиш тизими туризм тизими билан узвий боғлиқ. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги бу йўналишда иш олиб бормоқда. Яқин кунларда биз натижаларни ҳукуматнинг янги қарорлари шаклида кўрамиз", - деди Икромов.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...