Сайёра Ходжаева Сардобадаги одамларнинг ўта ночор аҳволи ҳақида гапирди. Улар ҳалигача чодирларда яшашмоқда
Жамият

Сайёра Ходжаева Сардобадаги одамларнинг ўта ночор аҳволи ҳақида гапирди. Улар ҳалигача чодирларда яшашмоқда

626

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Ходжаева болалар омбудсмени Алия Юнусова билан бирга жабрланган Сардобага ташриф буюришган. Уларга етиб борган хабарларга кўра, одамлар кўчада яшашга мажбур бўлишмоқда. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

"Хавотирларимиз тўғри бўлиб чиқди. Чодирлар остида яшаб, аянчли аҳволи ҳақида кўзига ёш олиб гапираётган кишиларнинг ҳикоялари юракни эзади. Оқ олтин туманидаги “500” қишлоғида яшовчи аҳоли бизни шикоятларга тўлдириб ташлади. Уларнинг бирортаси ҳам депутатларгача бора олмаган. Жабрланганлар учун вилоятларга етказиб берилган бирор нарса уларга   бормаган” – дея ёзмоқда Ходжаева ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Унинг айтишича, озиқ-овқат маҳсулотлари ва буюмлар ёмғир остида омборларда ётган бўлсада, бу одамларгача бормаган.

“Яхшиямки, айримларга белгиланган 40 миллион сўм берилган. Лекин барчага эмас. Маҳалла оқсоқоли Бахтиёр Холқўзиев жабрланганлар рўйхатига фақат ўз қариндошларини киритган. Уларнинг уйлари сув остида қолмаган бўлсада, Озод Нурсаидовадан янги квартира калитлари, 40 миллион сўмдан пул ва бошқа нарсалар олишган. Мана коррупцияга қарши курашиш агентлиги қаерда ишлаши керак”, - дея таъкидламоқда у.

“Фақат бир савол тинчлик бермаяпти. Амалдорларимизда инсоф қачон уйғонар экан?”, - деди Сайёра Ходжаева.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+