Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шаҳрисабзлик муҳандис атиги 21 минг сўмлик дори-дармон сотиб олиб, Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) дан машина ютиб олган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
"Жаҳонгир Рахмонов тўқимачилик фабрикасида ишлайди, рафиқаси Нигора билан биргаликда уч фарзандни тарбиялаган. Икки қизи бахтли турмуш қуриб яшамоқда, ўғли эса Тошкент давлат техника университети талабаси. У шунчаки қизиқиш учун ўйинда иштирок этган ва шу боис фақат иккита чекни рўйхатдан ўтказган. Шундай қилиб, омадли шахс дорихонада 21000 сўмга дори-дармон сотиб олиб, берилган чекни совринли чек ўйинида рўйхатдан ўтказган", - дея қайд этмоқда ДСҚ.
"Чек ўйини – оддий ўйин эмас. Ўйин кўлами пойтахтдан ташқарига чиқиб,унда барча вилоятлар аҳолиси иштирок этиш имконига эга бўлганидан жуда хурсанд бўлдим. Шу жумладан мен ҳам! Лотерея чипталарини сотиб олиш ёки турли кодларни қидириш шарт эмаслиги менга ёқади. Бу жуда ҳам осон- қилинган харидимиз учун берилган чекларни рўйхатдан ўтказишнинг ўзи кифоя. Чекнинг QR -кодини сканерлаш ёки чекнинг 12 - рақамли фискал белгисини SMS –хабар орқали юбориш мумкин. Иккинчи вариантни танладим – мен каби кекса авлод вакили учун бу жуда ҳам қулай", - деди муҳандис.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, совринларни чек ўйинларида онлайн –назорат-касса аппаратлари ёки виртуал касса аппаратлари томонидан бериладиган чеклар ўйналади. Улар дорихоналар, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш нуқталари ва йирик савдо мажмуаларида берилади.
ДСҚнинг чекли ўйинларида қандай иштирок этиш мумкин?
Мукофот ўйинларда иштирок этиш учун онлайн касса ёки виртуал кассаси мавжуд бўлган савдо нуқтасидан харид (хизмат) учун QR-кодли чекни олиш керак бўлади.
Кейинги қадам – чекни SOLIQ мобил иловасидан сканерлаш ёки чекнинг 12 - рақамли фискал белгисини 1077 қисқа рақамига SMS -хабар сифатида юбориш зарур. Чекни муваффақиятли рўйхатдан ўтказганингиздан сўнг, сиз совринли ўйин иштирокчисига айланасиз.
QR-кодли чеклар қаерда берилади?
Бундай чеклар онлайн касса аппаратлари ёки виртуал касса аппаратлари орқали берилади. Бу қурилмалар ҳозирги кунда барча дорихоналар, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотадиган дўконлар ҳамда йирик савдо мажмуалари (Корзинка, Макро, Фло, Red Tag) да ўрнатилган. Бугунги кунда республикамиз бўйлаб бундай қурилмалар билан жиҳозланган қарийб 64 минг чакана савдо шахобчаси мавжуд.
Биринчи совринли чекли ўйин июль ойида бўлиб ўтиб, ўнада жами 9947 та чек рўйхатдан ўтказилганди. Кейинги тиражларда чеклар сони геометрик прогрессия дажарасида ўсиб борган. Таққослаш учун, бешинчи тиражда 105112та чек иштирок этган. Ҳар-бир тиражда иштирокчилар телевизорлар, кондиционерлар, газ плиталари ва кир ювиш машиналари, дазмоллар ва велосипедларни ютиб олишади. Супер соврин эса - Chevrolet Нехиа 3 автомобили.
Изоҳлар мавжуд емас