Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда Шота Руставели кўчасини реконструкция қилишнинг асосий босқичи якунланмоқда. "Ойбек" метро бекатидан "Биродарлик қабрлари" ёдгорлигигача бўлган қисмга биринчи қатлам асфальт ётқизилди. Ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш 10 сентябргача йулга қўйилади.
Пойтахт ҳокимлиги маълумотларига кўра, асфальт-бетон қопламанинг биринчи қатлами табиий зичлашиш ва киришиш жараёнларидан ўтади, бу эса йўлнинг мустаҳкамлиги ва чидамлилигини таъминлайди. Бу жараёнлар якунлангач, иккинчи қатлам асфальт ётқизилади.
10 сентябрга қадар биринчи қатламда транспорт ҳаракати йўлга қўйилади. Йўлнинг бир қисми тўлиқ очилиши ҳақида расмийлар қўшимча маълумот беришни ваъда қилмоқда.
Шунингдек, ҳудудда янги интеллектуал тизимга эга светофор мажмуаларини ўрнатиш ишлари якунланмоқда. Коммунал хизматлар такрорий аралашувларни истисно қилиш учун ишларни амалга оширмоқда, пудратчилар эса кейинги участкада - "Биродарлик қабрлари" ёдгорлигидан "Ўзгариш" кўпригигача бўлган масофада ишларни давом эттирмоқда. Бу ерда дренаж, сув чиқариш лотокларини ётқизиш, бордюрларни алмаштириш, велойўлак қуриш, жамоат транспорти учун алоҳида йўлак ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шота Руставели кўчасини реконструкция қилиш 1 июндан бошланган эди. Иш Миробод кўчаси чорраҳасидан Чоштепа чорраҳасигача бўлган 6,5 километр масофани қамраб олди.

Изоҳлар мавжуд емас