Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш бўйича кескин баёнот берди
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш бўйича кескин баёнот берди

11

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов Сирдарё вилоятидаги учрашувлардан бирида тиббиёт тизимидаги электрон тизим билан ишлайдиган ҳамшираларнинг ( IT ҳамширалар) ижтимоий ва касбий нуфузини ҳимоя қилиш юзасидан қатъий позициясини маълум қилди.

Вазир ўринбосари ўз нутқида тиббиёт ходимларига нисбатан ҳар қандай ноҳақлик ёки тазйиққа нисбатан муросасиз эканини таъкидлаб, қуйидаги фикрларни билдирган:

"Агар IT ҳамширанинг сочидан бир тола соч тўкиладиган бўлса, бу Омоновга қарши очилган уруш деб эълон қиламан. Булар менинг ҳимоямда. Мен булар билан фахрланаман, яъни мен вазир ўринбосари сифатида буларга хизматкорман. Мен буларнинг хизматидаман. Булар мени мардикор деб атаса ҳам бўлади".

Олим Омоновнинг ушбу баёноти тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрнини қадрлаш ва уларнинг касбий фаолияти хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзига хос чақириқ сифатида баҳоланмоқда. Вазир ўринбосари ўз нутқи орқали тизимдаги ходимлар билан яқин ҳамкорликда ишлашга ва уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай вазиятда ҳимоя қилишга тайёрлигини яна бир бор таъкидлаган.

Бундай баёнотлар айниқса тиббиёт соҳасидаги ходимларнинг меҳнат шароитлари ва уларнинг қадр-қимматини ҳимоя қилиш масалалари кун тартибида турган бир пайтда жамоатчиликнинг эътиборини тортмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Тошкентда навбатчилик вақтида беморнинг яқини томонидан аёвсиз калтакланган шифокор аёл икки йилдан буён адолат изламоқда. Унга оғир жароҳат етказган шахс нафақат жиноий жавобгарликдан қутулиб қолган, балки ҳозирда ички ишлар органларида маҳалла ҳуқуқ-тартибот ходими (участковой) сифатида фаолият юритмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...