Загрузка
Загрузка
Фарғонада аҳолига томорқадан 250 миллион сўмгача даромад олиш ўргатилмоқда
Жамият

Фарғонада аҳолига томорқадан 250 миллион сўмгача даромад олиш ўргатилмоқда

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Қува туманидаги "Қува Агростар" корхонаси фаолияти билан танишди. Мазкур мажмуа деҳқон хўжаликларини кооперация тизимига бирлаштириш орқали томорқа ерларидан юқори даромад олиш амалиётини кенг жорий этмоқда.

Uzagrostar xolding таркибидаги 21 та ихтисослашган аграр мажмуалар қишлоқ хўжалигидаги энг катта муаммо — ишлаб чиқариш занжирининг тарқоқлигини бартараф этишга хизмат қилмоқда. Эндиликда деҳқонлар фақат хом ашё етиштириш билан чекланмай, саралаш, қадоқлаш ва экспортгача бўлган жараёнларда ягона тизимда фаолият юритмоқда.

"Қува Агростар" тажрибаси етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш жараёнларини ягона занжирда бирлаштиргани билан аҳамиятли бўлиб, мажмуада йилига 12 турдаги 5 минг тонна маҳсулотни тайёрлаш имконияти мавжуд. Корхона Италия, Испания, Германия ва Хитойнинг илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда Global GAP, ISO 22000, Halal ва HACCP каби халқаро сертификатларни қўлга киритган, бу эса Япония ва Жанубий Корея каби талабчан бозорларга авиатранспорт орқали маҳсулот етказиб бериш ва жорий йилда 25 миллион долларлик экспорт ҳажмига эришиш имконини бермоқда. 

Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида эса тумандаги 33 та маҳалладан 3 мингта хонадон ва 1 мингта деҳқон хўжалиги билан кооперация алоқалари ўрнатилган бўлиб, уларга ўн сотих томорқадан 250 миллион сўмгача даромад олиш сирлари ўргатилмоқда. Таълим жараёнида деҳқонларга тўғри уруғ танлаш ва агротехник тадбирларни бажариш бўйича кўникмалар бериш, маҳсулотни бозор талабига мос ҳолда қадоқлаш ва томорқани оилавий тадбиркорликнинг асосий даромад манбаига айлантириш юзасидан амалий сабоқлар берилмоқда.

Давлат раҳбари ушбу тажрибани кенгайтириш мақсадида Фарғона вилоятида 50 минг гектар ер майдонида илғор агротехнологияларга асосланган янги қишлоқ хўжалиги тизими жорий этилишини белгилаган. Мақсад — ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали деҳқонларнинг даромадини сезиларли даражада юксалтиришдир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...