Загрузка
Загрузка
Қумқўрғонда сув сифати ва экологик ҳолат юзасидан хавотирли хабарлар тарқалди
Ҳодисалар

Қумқўрғонда сув сифати ва экологик ҳолат юзасидан хавотирли хабарлар тарқалди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида сув тизими ва экологик вазият билан боғлиқ ноаниқ ҳолатлар акс этган видео тарқалди. Гувоҳлар томонидан қайд этилишича, мазкур ҳолат вилоят экологиясини инқироз ёқасига олиб келиши мумкин.

Видео муаллифи туман ҳудудида оқиб ўтаётган сувда номаълум ёғсимон моддалар борлигини, сувнинг келиб чиқиши ва сифати бўйича маҳаллий аҳолида етарли маълумот йўқлигини таъкидлаган. Видеолавҳада сув юзасида ёғсимон доғлар кузатилган.

Муаллиф мазкур сув манбаи табиий ер ости сувими ёки техноген омиллар таъсирида ифлосланган сув эканини аниқлаштириш ҳамда тегишли мутасадди идоралар вазиятни зудлик билан ўрганиши кераклигини сўраган. Мутахасислар маҳаллий экологик тизимга техноген чиқиндиларнинг аралашиши нафақат атроф-муҳитга, балки сувдан фойдаланувчилар саломатлигига ҳам жиддий хавф солиши мумкинлигидан хавотирда.

Ҳозирча расмий идоралар мазкур видеомурожаат юзасидан муносабат билдирмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...