Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов бугун Тошкентда ўтказилган брифингда охирги кунларда коронавирусга чалинганлар сони нима сабабдан ошаётганлиги юзасидан тушунтириш берди.
Унинг сўзларига кўра, касалланишнинг янги холатлари асосан карантинга олинганлар орасида аниқланган.
Булар:
- чартер-рейслар билан чет эллардан қайтариб олиб келинаётган ҳамюртларимиз;
- автомобил йўллари орқали чегарадан ўтиб келаётган фуқаролар;
- узоқ масофаларга қатновчи, катта юк ташувчи транспорт воситалари хайдовчилари (дальнобойщиклар).
“Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, янги ҳолатлар асосан карантинга олинганлар орасида аниқланмоқда. Қолган аҳоли орасида аниқланган ҳолатлар фоизи сезиларли даражада паст. Бу карантин тадбирларини енгиллатиш билан боғлиқ эмас”, -деди у.
Эслатиб ўтамизки, Тошкентда икки кун ичида коронавирусни юқтирганлар 74 тага кўпайган. Самарқанд вилояти ҳам касалланганларнинг ошиши бўйича етакчилик қилмоқда.
Бир кечанинг ўзида мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари 21 тага кўпайиб, 2568тани ташкил этган.
Изоҳлар мавжуд емас