Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошган
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошган

487

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда ўтган кун давомида коронавирусга чалинганлар сони кескин ошган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.    

Жорий йилнинг 6 январь куни 251 киши COVID–19га чалинган, бу касаллик оқибатларидан 3 киши вафот этган. Охирги тўққиз кун давомида бу илк ўлим ҳолатлари ҳисобланади. Коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 1488 кишига етган.

Қиёслаш учун, 5 январь куни мамлкатда ковидни юқтирган 146 нафар бемор аниқланган эди.

Ҳозирча вазирлик бундай кескин ошиш сабабларини маълум қилмаган. Эҳтимол, бу байрамлар ва арчалар ёнида юзага келган катта тирбандликларнинг оқибатидир. Бундан ташқари, кескин ошиш давлатга “омикрон” штамми кириб келганининг белгиси бўлиши мумкин.

Бошқа бир томонидан, бу кўрсаткичлар 2020 ва 2021 йилларда Ўзбекистонда касалланишнинг қайд этилган юқори қимайтларидан анча пастроқ. Ўшанда ҳар куни мингдан ортиқ беморлар аниқланар эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+