Загрузка
Загрузка
"Солиқ хизмати фидойиси" кўкрак нишони таъсис этилади
Жамият

"Солиқ хизмати фидойиси" кўкрак нишони таъсис этилади

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда солиқ тизими ривожига ҳисса қўшган ходимларни рағбатлантириш мақсадида янги кўкрак нишони таъсис этилади. Президентнинг "Солиқ органлари фаолиятини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига кўра, 2027 йил 1 январдан "Солиқ хизмати фидойиси" кўкрак нишони жорий этилади.

Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур мукофот солиқ соҳасида алоҳида ташаббус кўрсатган ва солиқ тизими тараққиётига муносиб ҳисса қўшган шахсларга берилади.

Фармон билан солиқ маъмуриятчилигини соддалаштиришга қаратилган қатор янги тартиблар ҳам белгиланган. Жумладан, 2027 йилдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ ваколатли органлар тақдим этган маълумотлар асосида автоматик ҳисобланади. Бу орқали солиқ тўловчиларнинг ҳисобот топшириш мажбурияти бекор қилинади.

Шунингдек, жисмоний шахсларнинг ипотека кредитларини қоплашга йўналтирилган даромадлари учун бериладиган солиқ имтиёзлари проактив тартибда қўлланилади. Ортиқча тўланган маблағ эса фуқаронинг мурожаатига асосан 10 иш куни ичида қайтарилади.

Фармонга мувофиқ, кетма-кет охирги 12 ой давомида тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлари ҳажми БҲМнинг 500 минг бараваридан ортиқ бўлган корхоналар ҳамда тижорат банклари ўта йирик солиқ тўловчилар сифатида эътироф этилади.

Бундан ташқари, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Солиқ қўмитаси ҳузурида Солиқ олий мактаби ташкил этилади. Унда бакалавриат ва магистратура босқичларида соҳавий кадрлар тайёрланади.

Маълумот учун, эндиликда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган фуқароларни рағбатлантириш ойига бир марта билан чекланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...