Загрузка
Загрузка
Эндиликда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган фуқароларни рағбатлантириш ойига бир марта билан чекланади
Жамият

Эндиликда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган фуқароларни рағбатлантириш ойига бир марта билан чекланади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Темур Исмоилов солиқ тизимида тадбиркорлар учун енгиллик яратадиган бир қатор ўзгаришлар ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, эндиликда солиқ қарздорлиги бўйича ҳисобланадиган пеня миқдори асосий солиқ қарзидан ошиб кетишига йўл қўйилмайди. 

Мазкур тартиб тадбиркорларга тушаётган молиявий босимни камайтиришга хизмат қилиши таъкидланган. Назорат-касса техникаси ва тўлов терминалларидан фойдаланиш тартибини бузиш ҳолатлари учун белгиланган жарималар бўйича ҳам янги тартиб жорий этилмоқда.

Аввал фуқаролар бундай қоидабузарликлар ҳақида хабар берганда, ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида рағбатлантириш пули олиши мумкин эди. Янги тартибга кўра, мурожаатлар сонига чеклов қўйилмайди, аммо рағбатлантириш бир ойда фақат бир марта тўланади.

Темур Исмоиловнинг билдиришича, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича гувоҳномани вақтинча тўхтатиш тартибига ҳам ўзгартиш киритилмоқда. Бу жараён аввал автоматлаштирилган тарзда амалга оширилгани сабабли, суд қарорлари орқали айрим қарорлар ҳақиқий эмас деб топилганда масъул шахсни аниқлаш муаммоси юзага келган.

Янги тартибга мувофиқ, ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати солиқ органи раҳбари ёки унинг ўринбосари зиммасига юкланади. Бу эса қарор қабул қилишда шахсий масъулиятни оширишга қаратилгани айтилган.

Бундан олдин Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2025-йилда мамлакатда солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланган ташкилотлар сонини маълум қилганди. Имтиёзларнинг асосий қисми юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...