Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзгидромет” яқин кунларда кутилаётган совуқ об-ҳаво ҳақида маълум қилган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
“21-23 январда Ўзбекистон ҳудудига ғарбий Қозоғистон орқали Россия (Москва вилояти) Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади”, - дея маълум қилишмоқда синоптиклар.
21 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади.
22 январда республика ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
21-22 январда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
22-23 январда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуққача, шимолда кечалари 12-15 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача пасаяди.
22-23 январда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражага паст бўлади.
Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас