Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон жамоаси 316 балл тўплаб, барча рақибларидан ўзиб кетди.
Мусобақада АҚШ, Озарбайжон, Австралия ва Польша каби еттита давлатдан 12 та жамоа таркибида 500 нафарга яқин вакил иштирок этди. Тадбирни яна саккизта давлат кузатувчилари кузатиб борди.
2023 йилдан буён ўтказиб келинаётган мусобақада иштирокчилар тоғли, ўрмонли ва шаҳар ҳудудларида, шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳаракатланиш шароитидаги топшириқларни бажариш бўйича беллашди. Ўзбекистон вакиллари тоғли ва шаҳар шароитида штурм ҳамда мудофаа ҳаракатларини талофатларсиз бажариб, рекорд натижаларни қайд этди.

Якуний натижаларга кўра, иккинчи ўринни 212 балл билан Камбоджа, учинчи ўринни эса 192 балл билан мезбон Жанубий Корея жамоаси эгаллади.
Ғолиб ҳарбий хизматчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.


Эслатиб ўтамиз, 3–10 сентябрь кунлари Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинцияси Гвангжу шаҳрида Корея армияси Махсус операция кучлари қўмондонлиги томонидан ўтказилган "III Халқаро мерганлар мусобақаси"да Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритганди.

Изоҳлар мавжуд емас