Загрузка
Загрузка
Россияда "Ягона Россия" Давлат думасида 355 та мандатни қўлга киритди. Мирзиёев Путинга табрик йўллади
Сиёсат

Россияда "Ягона Россия" Давлат думасида 355 та мандатни қўлга киритди. Мирзиёев Путинга табрик йўллади

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Россия Федерациясида Давлат думасига ўтказилган уч кунлик сайловларнинг дастлабки маълумотларига кўра, "Ягона Россия" партияси парламентда 355 та депутатлик ўрнини (конституциявий кўпчилик) эгаллайди. Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Элла Памфилованинг маълум қилишича, овоз бериш жараёнида мамлакат бўйича умумий ҳисобда 62,6 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этган. Масофавий электрон овоз бериш тизими орқали эса 3,65 миллиондан ортиқ россиялик ўз танловини амалга ошириб, бу йўналишда фаоллик 90,88 фоизни ташкил этган.

Партиялар рўйхати бўйича "Ягона Россия" 57,82 фоиз овоз билан яққол пешқадамлик қилди. Ундан кейинги ўринларни КПРФ (13,84 фоиз), ЛДПР (8,77 фоиз) ва "Янги одамлар" (7,07 фоиз) эгаллаган. Парламентга ўтиш учун белгиланган 5 фоизлик чегарани "Адолатли Россия - Ҳақиқат учун" партияси (4,99 фоиз) топширилган овозлар билан эгаллай олмаган. 

"Ягона Россия" марказий штаби вакили Якушевнинг маълум қилишича, партия томонидан илгари сурилган "бешлик" аъзоларидан юқори эҳтимол билан фақат Головин Давлат думасига ўтади, шунингдек, партиянинг 49 нафар мандати махсус ҳарбий операция (СВО) иштирокчиларига насиб этади.

Сайловларнинг муваффақиятли якунланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга самимий табрик мактубини йўллаган. Давлат раҳбари ўз мактубида бўлиб ўтган сайловлар Россия жамиятининг юксак сиёсий маданияти ва мустаҳкам фуқаролик иродасини яна бир бор яққол намоён этгани таъкидланган.

Сайловчиларнинг рекорд даражадаги иштироки ва овоз бериш натижалари Россия халқи Владимир Путин раҳбарлигида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлаётганидан далолат бериши қайд этилган.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мисли кўрилмаган юқори суръатларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилган.

Кўп қиррали алоқаларда алоҳида ўрин тутувчи парламентлараро мулоқот бундан буён ҳам икки томонлама муҳим лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга хизмат қилишига ишонч билдирилган.

Мактуб якунида Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга мустаҳкам соғлиқ ва давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, дўст Россия халқига эса тинчлик, омонлик ва фарвонлик тилаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...