Совуқ об-ҳаво ва ёмғирлар кутилмоқда. Синоптиклар келаётган ҳафта бўйича башорат қилишди
Жамият

Совуқ об-ҳаво ва ёмғирлар кутилмоқда. Синоптиклар келаётган ҳафта бўйича башорат қилишди

475

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, “Ўзгидромет” келаётган ҳафта бўйича об-ҳаво маълумотларини эълон қилган.

“Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб деярли бутун сентябрь ва октябрь ойлари давом этган жуда узоқ қуруқ ҳаволи даврдан сўнг, кеча ниҳоят ҳақиқий куз ёмғирлари ёғиб ўтди. Ёмғир республика ҳудудига Кавказ томондан совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши натижасида юзага келди”, -дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

Ёмғир кечаси ёғди, бугун тонгдан эса Ўзбекистоннинг аксарият қисмида об-ҳаво очиқ бўлди. Фақатгина Фарғона водийси ҳудудларида куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир кузатилган. Ҳавонинг ҳарорати меъёрдан бироз пастроқ, яъни 12-17 даража оралиғида бўлган.

10 - 11 ноябрь кунлари мамлакатимиз ҳудуди совуқ ҳаво массалари таъсирида бўлади, қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даражагача пасаяди, кундузи ҳаво 13-18 даражагача исийди.

12 ноябрь куни об-ҳаво шароити яна ўзгаради. Волга бўйидан совуқ антициклон яна республикага кириб келади. Ўзбекистон ҳудудининг баъзи жойларида ёмғир, тоғли ҳудудларда қор ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Совуқ фронтнинг ўтиши билан, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ёмғир давомида кундузи ҳарорат 8-13 даражагача пасаяди, бу ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-5 даражага пастдир.

13 ноябрь куни ёмғир фақат Фарғона водийси ҳудудларида кузатилади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ атрофида бўлади, бу ҳам ўртача кўп йиллик кўрсаткичлар меъёридан паст.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+