Загрузка
Загрузка
Суд Абдураҳмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Жамият

Суд Абдураҳмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

53
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди судьяси Ахмедов Республика Ҳарбий прокурори томонидан "Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий иш материалларини кўриб чиқишни рад этди ва орқага қайтарди.

Аввалроқ Ташанов ёлғон ахборот тарқатишда айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилаётгани, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг қарорига кўра, иш материаллари мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани судига юборилгани ҳақида хабар берган эдик.

Суд бундай ишни кўриб чиқишни рад этган. Суднинг бундай қарорга келишига иш ҳужжатларида аризачи ёки жабрланувчининг мавжуд эмаслиги сабаб бўлган. Қонунчиликка кўра, даъвогар ёки жабрланувчи бўлмаган тақдирда суд ишни кўриб чиқиш ваколатига эга эмас.

Маъмурий иш материаллари махфийлаштирилгани ва жараён ёпиқ тарзда ўтгани боис, воқеанинг тўлиқ тафсилотлари очиқланмаган.

Ташанов ушбу қарорни "адолат тантанаси" деб атаган ва айбловларнинг сохталигини таъкидлаган. Унинг фикрича, Ҳарбий прокуратура ишни аризачи билан тўлдириб қайта тақдим этган тақдирда ҳам, айбловнинг асоссизлиги янада ойдинлашади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...