Сурхондарёда аёл эрини пичоқлаб ўлдирди
Жамият

Сурхондарёда аёл эрини пичоқлаб ўлдирди

32

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жарқўрғон туманида оилавий низо бахтсиз ҳодиса билан якунланди. Низо сабаб аёл турмуш ўртоғининг юрак соҳасига пичоқ уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. Судда уч фарзанднинг онасига нисбатан ҳукм ўқилди.

Ҳодиса 2025 йил 12 сентябрь куни эрталабки соат 09:30 атрофида содир бўлган. Қумқўрғон туманида туғилган 35 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан доимий келишмовчиликлар туфайли Жарқўрғон туманидаги қайнотасининг уйига борган. Уйда бошланган навбатдаги тортишув натижасида аёл ўзи билан олиб келган ошхона пичоғини эрининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба санчиб олган. Олган оғир тан жароҳати оқибатида эркак воқеа жойида вафот этган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган текширув давомида қотиллик қуроли сифатида кўк рангли ошхона пичоғи ашёвий далил сифатида олинган. Шунингдек, воқеа жойидаги қон доғлари ва аёл келган Labo русумли автомашина эшигидаги қизғиш излар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Суд мажлисида марҳумнинг онаси келинига нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, унга енгиллик беришни сўраган. Судланувчи эса қилмишидан пушаймонлигини, воқеа кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида юз берганини ва фарзандлари ёшлигини инобатга олишни сўраб кўрсатма берган.

Сурхондарё вилояти суди томонидан аёл Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилган. Унга нисбатан Кодекснинг 57-моддаси қўлланилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибдаги колонияларда ўташ белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида икки ака-ука ўртасида сув тақсимоти масаласида келиб чиққан маиший можаро фожиага сабаб бўлганди. Можаро иштирокчиларидан бири иккинчисини ов милтиғидан отиб ўлдирган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...