Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Сўнгги беш йилда ерларни аукцион орқали ажратиш амалиёти жорий қилиниб, 616,3 минг гектар ер реализация қилинган ва бюджетга 1,4 триллион сўм тушум таъминланган.
Бу ислоҳотлар натижасида ҳар бир гектардан олинаётган даромад 3 баробарга ошиб, 50–60 миллион сўмга етган. Айни пайтда мазкур ерларда йилига 539 триллион сўмлик маҳсулот етиштирилиб, 2,1 миллиард долларлик экспорт амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, соҳада айрим муаммолар сақланиб қолмоқда. Жумладан, ижарачиларнинг мустақиллиги етарли эмаслиги сабабли 117,6 минг гектар ер ҳалигача сотилмаган. Шу боис ерларни ижарага беришнинг янги тизимини жорий этиш ва жорий йилда қўшимча 100 минг гектар ерни аукционга чиқариш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, ердан фойдаланишда иқтисодий рағбатларни кучайтириш, тадбиркорларга кўпроқ эркинлик бериш ҳамда илғор агротехнологияларни жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Хорижий инвесторлар учун ер ажратиш тартибини қайта кўриб чиқиш, ер ижараси муддатини 49 йилгача белгилаш ва жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш таклиф этилган.
Давлат раҳбари ер ислоҳотларини янги босқичга олиб чиқиш, шаффоф ва самарали тизим яратиш ҳамда соҳада рақамлаштиришни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас