Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Темир йўл кассалари ёнида чипталарни алмаштираётган талабалар тўпланган. Мухбиримиз хабар беришича, улар жой етишмаслигига аминдирлар.
Эслатиб ўтамизки, кеча талабалар, шунингдек, коллеж, техникум ва лицей ўқувчиларининг қишки таътили 24 январга қадар чўзилгани маълум бўлди. Авиа ва поезд чипталарига 50% чегирма муддати ҳам ушбу санага қадар узайтирилган. Талабалар 11 январгача сотиб олинган чипталарни янги сана, яъни 24 январгача бепул алмаштиришлари мумкин.
Натижада 7 январдан бошлаб мамлакатимиз темир йўл кассаларида чипталарни алмаштириш жараёни бошланди.
"Бугун, 7 январь куни кўплаб минтақавий темир йўл кассаларида сотиб олинган чипталарни имкон қадар тезроқ алмаштиришни истаган талабалар ва ўқувчилар тўланмоқда. Ҳали бекор қилинмаган карантин чекловлари шароитида бундай тўпланишларга йўл қўйилмаслиги керак", - дея қайд этмоқда “Ўзбекистон темир йўллари”.
Компаниянинг қўшимча қилишича, "республикадаги барча темир йўл кассалари туну-кун ишлайди ва чипталар ҳеч қандай қўшимча тўловларсиз алмаштирилади".
"Барча сотиб олинган чипталарни алмаштириш мумкин. Ҳеч ким жойсиз қолмайди, чунки барча поездларда чипталарни қайта расмийлаштириш янгилаш учун зарурий жойлар мавжуд. Бундан ташқари, зарур ҳолларда барча хохловчиларни ташиш учун қўшимча поездлар қўйилади ", - дея таъкидлади темир йўл компанияси.
Изоҳлар мавжуд емас