Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сербияда навбатдан ташқари президент сайлови 2026 йил 27 декабрь куни ўтказилиши кутилмоқда. Мамлакат парламенти раиси ва президент вазифасини вақтинча бажараётган Александр Чупич сайлов шу санада бўлиб ўтишини маълум қилди.
Чупич 22 ноябрь куни Сербиянинг давлат телеканалига берган интервьюсида сайловлар 26 ноябрга қадар расман эълон қилиниши, овоз бериш эса 27 декабрь куни ўтказилишини айтган. Унинг таъкидлашича, бу қонунчиликда белгиланган муддатлар билан боғлиқ.
Сайловлар собиқ президент Александр Вучичнинг 27 сентябрь куни лавозимидан истеъфога чиқиши ортидан белгиланмоқда. Сербия қонунчилигига мувофиқ, президент ваколати муддатидан олдин тугаса, уч ой ичида янги сайлов ўтказилиши керак.
Шунингдек, овоз бериш санаси сайлов расман эълон қилинганидан камида 30 кун ўтгач белгиланиши лозим. Чупич 19 ноябрь куни парламент раиси этиб сайланган.
Ушбу лавозимга сайланиши билан президент вазифасини вақтинча бажариш ҳам унинг зиммасига ўтган. Парламентдаги овоз беришда Чупични 140 нафар депутат қўллаб-қувватлаган.
Ҳозирча президентликка номзодлар рўйхати ва сайлов кампаниясининг бошқа тафсилотлари расман эълон қилинмаган.
Олдинроқ Садыр Жапаров ҳам Қирғизистон президентлиги учун номзодини илгари сурганди.

Изоҳлар мавжуд емас