Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Адлия вазирлиги маълумотлари асосида мухбиримиз хабар беришича, ўтган йилда Ўзбекистонда Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари энг оммабоп бўлган.
2020-йилда ўзбекистонликлар айнан шу исмларни янги туғилган чақалоқларга кўпроқ қўйишган. Мамлакатда 19383 нафар болага Муҳаммадали исми ва 18616 нафар қизга Солиҳа исми танланган.
Шуниси қизиқки, 2019 йилда ҳам Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари энг машҳур бўлган. Ўша йилда Муҳаммадали исми 11 305 нафар ўғилга, Солиҳа исми эса 12 461 нафар қизга берилган.
Аввалроқ, янги йилнинг биринчи кунида мамлакатда мингдан ортиқ чақалоқ туғилгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳлар мавжуд емас