Загрузка
Загрузка
Тиктокчилар эътиборига. Ўзбекистонда ёдгорликларга ҳурматсизлик учун жавобгарлик  белгиланади
Жамият

Тиктокчилар эътиборига. Ўзбекистонда ёдгорликларга ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланади

409
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга янги модда киритилди. Моддий ва маданий мерос объектларига ҳурматсизлик муносабатида бўлиш учун жарима ёки ҳибсга олиш белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу бир кун аввал президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган. Ҳужжат доирасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга 64-1 моддаси киритилди.

Моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсиз муносабатга қўйидагилар киради:

  • моддий маданий мерос объектларига ёзувлар ёзиш, расмлар чизиш йўли билан уларни таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш;

  • уларнинг тарихий, илмий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматига доғ туширувчи ёки уларни масхара қилувчи ҳаракатларни содир этиш;

  • моддий маданий мерос объектларига нисбатан жамоат тартибини бузувчи ҳаракатларни содир этганлик.

Бу каби ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима белгиланган. Бу ҳаракатнинг оқибатида майда зарар (БҲМнинг 30 баравари) етказилса, жарима БҲМнинг 10 барваридан 15 бараваригача бўлади, катта бўлмаган зарар (БҲМнинг 30 бараваридан 100 бараваригача) учун БҲМнинг 15 барваридан 20 бараваригача жаримага тортилади.

Бундай ҳаракатнинг такроран этилиши учун 15 суткага қамоққа олиш ёки БҲМнинг 20 бараваридан 30 барваригача жаримага тортилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...