Загрузка
Загрузка
ТИВ пандемия даврида Ўзбекистонга кириш ва чиқиш  тартиби ҳақида тушунтириш  берди
Жамият

ТИВ пандемия даврида Ўзбекистонга кириш ва чиқиш тартиби ҳақида тушунтириш берди

406
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз маълум қилишича, Ташқи ишлар вазирлиги пандемия даврида Ўзбекистонга кириш ва чиқиш тартиби ҳақида тушунтириш берган. 

“Хорижда вақтинча бўлиб турган ёки чет элда доимий асосда яшовчи ва ватанга авиақатновлар орқали қайтишни истаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ҳудудига киришларида ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган”,- дея маълум қилмоқда вазирлик. 

Ўзбекистондан транзит орқали бошқа давлатга кетаётган чет эл фуқароларнинг мамлакат ҳудудидан ўтишларига хорижий давлат дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига аввалдан қилган сўровлари асосида рухсат берилади. 

15-июндан бошлаб қуйидаги тоифадаги фуқароларга авиақатновлар орқали Ўзбекистонга кириш учун карантин чоралари соддалаштирилган:

- хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;

- инвестиция лойиҳалари доирасида хорижий компания ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистонда ишлаётган мутахассислари;

- даволаниш учун келаётган шахслар;

- Ўзбекистонда “доимий яшаш жойига эга” хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.

Ушбу тоифадаги фуқаролар мамлакатга кириш учун рухсатнома сўраб Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига мурожаат қилишлари шарт эмас.

Ўзбекистонликлар ва хорижикларнинг чет элга чиқиши масаласига келадиган бўлсак, ТИВ бу борада бир нечта алоҳида тоифаларни кўрсатиб ўтган:

1. 15-июндан бошлаб қуйидаги тоифадаги фуқароларга авиақатновлар орқали Ўзбекистонга чиқиш учун карантин чоралари соддалаштирилган:

- даволаниш учун чиқаётган шахслар;

- хорижда яқин қариндошлари ёҳуд оғир касал бўлган қариндош-уруғлари мавжуд бўлган шахслар;

- хорижий давлатда доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқаролари;

- ўқиш ёки ишлаш учун чет элга кетаётган фуқаролар.

Ушбу тоифадаги фуқаролар мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат олиш учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига мурожаат қилишлари шарт эмас.

Ўзбекистондан чет элга кетишдан олдин ва мос равишда авиачиптани сотиб олишдан олдин пандемия пайтида улар бормоқчи бўлган мамлакатга кириш учун амалдаги тартиб ва шартлар ҳамда карантин чоралари тўғрисида зарур маълумот олиш учун ўша мамлакатнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасига мурожаат қилиш тавсия қилинади.

Авиачипталарни сотиб олиш учун тегишли авиакомпанияларнинг ваколатхоналарига мурожаат қилиш керак. Чипталарни сотишда авиакомпаниялар фуқаронинг белгиланган мамлакатга кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

Шу билан бирга, парвозлар санитария қоидалари ва тартибларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.

2. Ўзбекистон фуқароларигигш чет элга ер усти орқали чиқишлари учун Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори талаб қилинади.

3. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишига ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган.

4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий фуқароларнинг визалари муддати автоматик тарзда 2020-йил 1-ноябргача узайтирилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...