Загрузка
Загрузка
Тошкент аэропорти автотураргоҳлари 19 май куни аукционга қўйилади
Жамият

Тошкент аэропорти автотураргоҳлари 19 май куни аукционга қўйилади

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти ҳудудидаги автотураргоҳларни ижарага бериш учун E-auksion.uz электрон майдончасига лот жойлаштирди. Аукцион 2026 йил 19 май кунига белгиланган. 

Маълум қилинишича, умумий майдони 40 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган олтита автотураргоҳ (P1, P3, P4, P5, P7, P8) таклиф этилмоқда.  Улар жами 1,5 мингга яқин автомобиль учун мўлжалланган. 

Лойиҳага кўра, автотураргоҳлар 3 йил муддатга ижарага берилади ва оператор зиммасига инфратузилмани ривожлантириш, реконструкция қилиш ва хизмат кўрсатиш вазифалари юкланади. 

Асосий талаблардан бири — жараённи тўлиқ рақамлаштириш. Жумладан, автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиш, давлат рақам белгиларини аниқлаш, шлагбаумлар ўрнатиш, онлайн ва қулай тўлов усулларини йўлга қўйиш, шунингдек, жойларни брон қилиш имкониятига эга мобил хизмат ишга туширилиши шарт. 

Шунингдек, янги оператор автотураргоҳларни 24 соат ишлашини таъминлаши, уларни қўриқлаши ва ободонлаштириши лозим. Лойиҳа доирасида рақамли навигация, бўш жойлар ҳақидаги электрон таблолар ва электромобиллар учун қувватлаш станциялари ҳам жорий этилиши режалаштирилган. 

Ижара тўлови икки қисмдан иборат бўлади: кимошди савдосида аниқланадиган қатъий сумма ва тушумнинг 5 фоизидан иборат ўзгарувчан тўлов. Лотнинг бошланғич қиймати йилига 48,7 миллиард сўм этиб белгиланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...