Загрузка
Загрузка
Тошкент аэропорти ниҳоят ноқонуний таксичилардан халос бўлди. Расмий такси ва тураргоҳ нархлари қандай бўлади?
Жамият

Тошкент аэропорти ниҳоят ноқонуний таксичилардан халос бўлди. Расмий такси ва тураргоҳ нархлари қандай бўлади?

424
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Тошкент” халқаро аэропортида реконструкциядан сўнг учта автотураргоҳ очилган. Жўнаш зали олдида тўхташ жойи 214тадан 333 тагача кенгайтирилган. Майдон кенглиги айвон ва чакана савдо шохобчаларини бузиш, шунингдек автобуслар ва таксиларнинг кириб бориш линияси конфигурациясини ўзгартириш туфайли ошган. Терминалнинг ўзида йўловчилар, шунингдек, кузатувчи ва кутиб олувчилар учун шароитлар яратилган. Яқин орада учинчи қаватдаги учиш залида овқатланиш ва ритейл нуқталари яратилади.

Қўниш зали олдида 175та ўринга мўлжалланган янги автотураргоҳ ташкил этилади ва мавжуд 122 ўринга мўлжалланган автотураргоҳ реконструкция қилинади. Умуман олганда, вокзал ёнидаги майдоннинг янги лойиҳаси тўхташ жойлари сонини 187 фоизга, яъни 336 тадан 630тагача кўпайтиришга имкон берган. Учиш ва қўниш заллари орасидаги айвонлар билан жиҳозланган автотураргоҳ сайёҳлик автобуслари ва меҳмонхонага/ундан трансферларни амалга оширувчи микроавтобуслар учун мўлжалланган бўлади.

 Шуни қўшимча қилиш керакки, экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун вокзал олдидаги майдончага юздан ортиқ баргли ва игнабаргли дарахтлар экилади.

Автотураргоҳларни реконструкция қилиш доирасида Uzbekistan Airports инсон омилисиз кириш/чиқиш ва тўловларни қабул қилиш имконини берувчи автотураргоҳ тизимини сотиб олган. Маблағлар автоматлаштирилган онлайн касса терминалида нақд пул шаклида, шунингдек банк карталари ва мобил тўлов иловалари орқали қабул қилинади.

Шунингдек, тизимда тўхташ жойини олдиндан брон қилиш, қолаверса, масофадан туриб тўловларни амалга оширишга имкон берадиган мобил илова мавжуд бўлади. Бундан ташқари, Тошкент аэропортидаги автотураргоҳлар электромобиллар учун қувватлаш станциялари билан жиҳозланади. Ҳозирда ускуналар ўрнатилиб, тизим йўлга қўйилмоқда. Автоматлаштирилган автотураргоҳни тўлиқ ишга тушириш 2022 йилнинг октябрь ойига режалаштирилган. Унгача автотураргоҳлар вақтинча илгариги режимда ишлайди.

Автотураргоҳлардаги нархлар

Бошқарув компанияси жойлашув ва туриш давомийлигини (соат, сутка) ҳисобга олган ҳолда тегишли тарифларни ўрнатган. Масалан, энг яқиндаги учта тураргоҳ (қўниш, учиш, “Аэро”)да бир соат туриш 10 000 сўмни ташкил қилади. Қолган узоқдаги тураргоҳларда (“Ёзги мажмуа”, “Рухсатномалар бюроси”, “Яшил ҳудуд”) бир соат бўлиш 5000 сўмга тушади.

Шу билан бирга, ҳар қандай тураргоҳдаги дастлабки 10 дақиқа бепул бўлади. Масалан, эстакада ёпиқ бўлса, таксилар, шунингдек шахсий автомобиллар ёки туристик автобуслар жўнаш зали ёнидаги автотураргоҳга мутлақо бепул кириб, йўловчини туширишлари мумкин. Кунлик тариф энг яқин автотураргоҳларда 100 000 сўм, узоқ автотураргоҳларда 50 000 сўм қилиб белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, учта автотураргоҳ реконструкция қилишнинг биринчи босқичи доирасида таъмирланган. Иккинчи босқичда учта узоқдаги автотураргоҳ, шунингдек, маҳаллий авиакомпаниялар терминалидаги автотураргоҳ реконструкция қилинади. Шунингдек, йил охирига қадар кутиб олувчилар учун тегишли шароит яратиш режалаштирилган – мавжуд айвон ўрнига енгил конструкция барпо этилиб, бу ерда йилнинг фаслларига қараб қулай ҳарорат режими таъминланади, шунингдек, ўриндиқлар, кофе бурчаклари ва чакана савдо дўконлари назарда тутилган.

Аввал хабар қилинганидек, Тошкент аэропортининг ички ва халқаро ҳаво йўллари терминаллари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилган. UzPort ёзувли автобус ҳар куни соат 05.00 дан 23.30 гача жадвалга мувофиқ ишлайди. Халқаро авиақатновлар терминалида автобус жўнаш зали яқинидаги автотураргоҳда ажратилган линияга кириб боради, маҳаллий авиақатновларда эса у терминалга кириш жойигача боради. Автобус хизматларидан исталган киши мутлақо бепул фойдаланиши мумкин.

Такси нархлари қандай?

12 сентябрдан бошлаб Тошкент аэропорти ҳудудида кимошди савдоси орқали танланган такси хизмати "Bobur Diyor” компанияси фаолият бошлайди. Taxi Airport Tashkent ёзуви бўлган ва бензин билан ишлайдиган янги автомобиллар қўниш терминалидан   чиқишда туради.

Аэропортда ишлаш учун компания бир нечта тарифларни таклиф қилмоқда

Автомобиль русуми и минимал нарх

Ҳар-бир кейинги километр учун нарх

“Комфорт” тарифи

Nexia 3 – 30 000 сўм

 (1 км – 3 000 сўм )

Cobalt – 35 000 сўм

(1 км – 3 500 сўм )

Gentra – 40 000 сўм

(1 км – 4 000 сўм )

“Бизнес” тарифи

Tracker 2 – 55 000 сўм

(1 км – 5 500 сўм )

Malibu 2 / Hyundai H-1 – 70 000 сўм

(1 км – 7 000 сўм )

Trailblazer – 90 000 сўм

(1 км – 9 000 сўм )

Equinox – 95 000 сўм

(1 км – 9 500 сўм )

“Люкс” тарифи

Traverse – 190 000 сўм

(1 км – 19 000 сўм )

Nissan Patrol – 220 000 сўм

(1 км – 22 000 сўм )

Tahoe – 240 000 сўм

(1 км – 24 000 сўм )

Tesla Model Y – 290 000 сўм

(1 км – 29 000 сўм )

“Премиум” тарифи

Toyota Land Cruiser 200 / Land Cruiser 300 – 340 000 сўм

(1 км – 34 000 сўм )

Lexus LX 570 / Mercedes-Benz W222 – 350 000 сўм

(1 км – 35 000 сўм )

*Минимал нархга   3 километр + кутиш вақти киритилган

 

“Комфорт” тарифига эга автомобиллар мижозларни кутиб биринчи линияда туришади. Бошқа тарифларнинг автомобиллари иккинчи линияда туради ёки йўловчининг сўровига асосан хизмат қўйилади.

Такси хизмати технологияси қуйидагича: йўловчи қўниш зали ичида ўрнатилган “стойка”га бориб, ўз манзилини айтади. Менежер тарифга мувофиқ километражни ва кира ҳаққини ҳисоблайди. Агар йўловчига нарх маъқул келса, у жойида (нақд ёки нақд пулсиз шаклда) кира ҳаққини тўлайди, манзил ва тўланган сумма акс этган чек билан терминалдан чиқиб, биринчи турган машинага ўтиради. Шунингдек, йўловчи “стойка”га бормасдан, биринчи турган машинада ўтириб, такси хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, терминалга кириш фақат Taxi Airport Tashkent хизмати учун амал қилади. Бошқа барча таксилар, шу жумладан агрегаторлар орқали ишлайдиганлар (Яндекс, MyTaxi ва бошқалар) йўловчиларни йўл ёқасидан олишлари мумкин бўлади. Ҳайдовчи ўз йўловчисини тезда топиши учун узоқдан кўринадиган, катта порлаб турувчи белги ўрнатилади, бу белги ерда такси ва йўловчининг учрашув жойини билдиради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...