Тошкент аэропортида Мажбурий ижро бюросининг шохобчаси ташкил этилди. Бу ерда учишга таъқиқни олиб ташлаш мумкин бўлади
Жамият

Тошкент аэропортида Мажбурий ижро бюросининг шохобчаси ташкил этилди. Бу ерда учишга таъқиқни олиб ташлаш мумкин бўлади

324

Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz. “Тошкент” халқаро аэропортида Мажбурий ижро бюросининг сервис бўлинмаси ташкил қилинган. Бўлинма фуқароларнинг хорижга чиқишга таъқиқи билан боғлиқ муаммоли вазиятларни кўриб чиқади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Ўзбекистондан ташқарига учиш коммунал хизматлар, кредитлар, жарималар ва бошқа қарздорликларни ўз вақтида тўланмаслиги туфайли чекланиши мумкин. Одам бу ҳақда унутиши ва чегарани кесиб ўтиш вақтидагина эсига тушиши мумкин. Шунингдек, қарз нотўғри ҳисобланиши ҳам мумкин, зеро афсуски, инсон омилини ҳеч ким бекор қилганича йўқ. Ўн уч ёшли ўспирин "алимент қарзлари" туфайли мамлакатдан учиб кета олмагани бунга ёрқин мисолдир. Келажакда бундай бемаъни ҳолатларнинг олдини олиш учун МИБ ходими аэропортда 24/7 режимида ишлайди”, - дея маълум қилмоқда Uzbekistan Airports матбуот - хизмати.

МИБ бўлинмаси “Тошкент” аэропорти учиш залининг маълумотлар шохобчасида жойлашган. Фуқаронинг сўровига кўра, ходим қарздорликнинг бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот бериши мумкин. Шунингдек, қардзодлик бартараф қилинса ёки тўлов ҳужжати тақдим қилинса, МИБ ходими тизимни янгилаб, учишга қўйилган таъқиқни бекор қилиши мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, МИБ ходимининг ўзи тўловни қабул қилмайди. Айни пайтда йўловчилар фақат электрон тўлов тизимлари – Click, PayMe, Apelsin ва бошқалар орқали тўлашлари мумкин. Яқин вақт ичида ким-ошди савдолар якунланиши биланоқ, Тошкент аэропортида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари ўрнатилади ва улар орқали йўловчилар нафақат пластик карточкалар, балки нақд пул билан ҳам тўлаш имкониятига эга бўлади.

Аммо алимент тўловчида хотини/эридан суднинг махсус рухсатномаси бўлмаса, унинг алиментдан қарзи бўлмаган ҳолатда ҳам чет элга чиқиши тақиқланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+