Тошкент автобусларида табақалаштирилган йўл кира ҳаққини  тўлаш 2021  йилнинг биринчи ярмидан жорий қилинади.  Кира  ҳаққи 700 сўмдан 1400 сўмгача   бўлиши кутилмоқда
Жамият

Тошкент автобусларида табақалаштирилган йўл кира ҳаққини тўлаш 2021 йилнинг биринчи ярмидан жорий қилинади. Кира ҳаққи 700 сўмдан 1400 сўмгача бўлиши кутилмоқда

858

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  “Таҳлилнома” кўрсатуви репортажига   ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкент автобусларида табақалаштирилган йўл кира ҳаққини тўлаш 2021 йилнинг биринчи ярмидан жорий қилинади. Кира ҳаққи 700 сўмдан 1400 сўмгача бўлиши мумкин. 

"Кейинги йилнинг биринчи чорагида табақалаштирилган тарифларни жорий қилиш ва йўналишларни мақбуллаштириш бўйича ишларни якунлаймиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон Мустақиллиги куни арафасида тезюрар BRT автобуслари учун иккита махсус полоса қурилишини ниҳоясига етказамиз",-деди Транспорт вазири Илхом Маҳкамов.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг айтишича, пойтахтимизда еттита тезюрар автобус йўналиши бўлади.

"Улар магистрал йўллар бўлади ва метрополитен бўлмаган қисмларини боғлайди. Уларга қўшимча ва улаш йўллари бирикади. Қисқа масофадаги қўшимча йўлларда кира ҳаққи 700 сўмни, боғловчи йўналишларда - 1000 сўмгача ва магистрал йўналишларда 1400 сўмни ташкил қилади. Натижада йўловчилар пулни тежаш имкониятига эга бўлишса, ҳаракат тезлиги ҳам ошади", - дея таъкидлади у.

"Тошшаҳартрансхизмат" бошқармаси бошлиғи Бердах Разиевнинг айтишича, ҳозирда BRT лойиҳаси дунёнинг 175 шаҳрида қўлланилиб, ҳар куни 34 миллион кишини ташийди. Жамоат транспортининг бу тури, айниқса йўл майдони етарли бўлмаган жойларда ўз самарасини намоён қилган.

"Таклиф этилган BRT линияларидан бири "Абу Саҳий бозори-Чорсу бозори (узунлиги 17,7 км)” йўналиши бўйича жорий қилинади. У 26та бекатдан иборат бўлиб, автобус тезлиги соатига 25.5 километрни, чўққили пайтларда эса автобуслар сони еса 16 +2ни ташкил қилади. Автобуслар оралиғи 5 дақиқа бўлади", - деди Разиев.

Унинг сўзларига кўра, BRT лойиҳасининг тўлиқ амалга оширилиши натижасида барча йўловчи ташиш ишлари ушбу турдаги тезюрар транспортга ўтиши муносабати билан бошқа автобуслар мазкур йўллардан ҳаракатланмайди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...