Загрузка
Загрузка
Тошкент бозорларидаги арзон гўшт Беларусь ва Қозоғистондан келтирилмоқда
Жамият

Тошкент бозорларидаги арзон гўшт Беларусь ва Қозоғистондан келтирилмоқда

736
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзбекистон- 24 “телеканалига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкент бозорларидаги арзон гўшт Беларусь ва Қозоғистондан келтирилмоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, деҳқон бозорлари расталарида мол ва қўй гўштининг нархи 48 дан 55 минг сўмгача, товуқ гўшти нархи эса 19 дан 22 минг сўмгачани ташкил қилади.

Тошкентнинг деҳқон бозорларига ҳар куни ўртача 40 тонна мол гўшти, 12,3 тонна қўй гўшти ва 14,9 тонна товуқ гўшти олиб келинади. Бу маҳсулот ихтисослаштирилган кушхона корхоналаридан олиб келиниб, санитария кўригидан ўтади ва расталарга жўнатилади.

9,5 тоннага яқин мол гўшти (23%) ихтисослашган чакана савдо шахобчаларида, 32 тоннага яқини (76,8%) – тадбиркорлар расталарида сотилмоқда.

Қизиғи шундаки, "Эски Жува" бозоридаги гўшт сотувчиси репортаж давомида гўшт сотиш стандартлари ҳақида гапириб берган. 

"Бу қовурға қисми, бунда албатта суяк ҳам бор. Бундай гўшни сотишда бир парча ёғ қўшиб берилади. Стандартга кўра 1 килограмм лахм гўштга 100-200 грамм суяк қўшилади ", - деди гўшт сотувчиси. Лекин у ушбу стандарт ким томонидан жорий қилганини айтиб ўтмади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...