Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 6 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган "Тошкент халқаро яримарафони" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.
Мусобақа иштирокчилари ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 сентябрь куни соат 05:00 дан 14:00 гача қуйидаги кўчаларнинг айрим қисмларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
- Ислом Каримов кўчаси — Фурқат кўчасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчасигача;
- Шароф Рашидов шоҳ кўчаси — Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
- Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчасидан Ойбек кўчасигача;
- Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;
- Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача;
- Абдулла Қодирий кўчаси — Нукус кўчасидан Ҳамидулла Орипов кўчасигача;
- Ҳамидулла Орипов кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
- Мустақиллик шоҳ кўчаси — Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
- Амир Темур хиёбони атрофидаги йўллар — Бухоро ва Шаҳрисабз кўчаларигача;
- Алишер Навоий кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Фурқат кўчасигача;
- Ботир Зокиров кўчаси — Алишер Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
- Ўқчи кўчасининг Ботир Зокиров кўчасига туташ қисми.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, иштирокчилар ва томошабинлар сони кўпайган тақдирда, заруратга кўра ушбу ҳудудларга туташ айрим кўчаларда ҳам ҳаракат вақтинча чекланиши мумкин.
Ҳайдовчилардан сафарларини олдиндан режалаштириш, муқобил йўналишлардан фойдаланиш, йўл белгилари ҳамда масъул ходимларнинг кўрсатмаларига амал қилиш сўралган.


Изоҳлар мавжуд емас