Загрузка
Загрузка
Юлле Мадисе Эстониянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё

Юлле Мадисе Эстониянинг янги президенти этиб сайланди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эстония парламенти (Рийгикогу) конституциявий ҳуқуқ бўйича мутахассис Юлле Мадисени мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. 51 ёшли ҳуқуқшунос мамлакат тарихида ушбу асосан рамзий ваколатларга эга лавозимни эгаллаган иккинчи аёл бўлди.

Юлле Мадисе овоз бериш жараёнида ягона номзод бўлган. У 5 йиллик муддатга давлат раҳбари этиб сайланди ва иккинчи муддатга номзодини қўймаган амалдаги президент Алар Кариснинг ўрнини эгаллайди. Мадисе 12 октябрь куни қасамёд қабул қилиб, расман лавозимига киришади.

Мадисе 2015 йилдан буён Эстониянинг Адолат канцлери лавозимида фаолият юритиб келган. Ушбу институт мамлакатда инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман вазифаларини ҳам бажаради.

Президент сайлови 2 сентябрь куни Рийгикогуда бўлиб ўтди. 101 нафар депутатдан 78 нафари овоз беришда иштирок этган. Мадисени 71 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, ғолиб бўлиш учун эса камида 68 та овоз талаб этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...