Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия аэропортларида жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабаб Uzbekistan Airways бир нечта авиарейс йўналишларини ўзгартирди. Ўзгаришлар Термиз — Москва ва Тошкент — Сочи йўналишларига ҳам тааллуқли.
HY9609 Термиз — Москва (Внуково) рейси Санкт-Петербургдаги захира аэродромга йўналтирилган. Шу сабабли HY9622 Москва (Внуково) — Андижон ва кейинги HY9621 Андижон — Москва (Внуково) рейслари кечикиши кутилмоқда.
Шунингдек, Сочи аэропортидаги вақтинчалик чекловлар туфайли HY685 Тошкент — Сочи ва HY686 Сочи — Тошкент рейсларининг йўналишлари ўзгартирилган. 3 сентябрь куни ҳар икки рейс Оқтау орқали амалга оширилади.
Uzbekistan Airways маълум қилишича, рейслар йўналишини ўзгартириш бўйича қарорлар жорий вазиятни ҳисобга олган ҳолда ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинмоқда. Рейслар жадвалидаги кейинги ўзгаришлар ҳақида қўшимча хабар берилади.
Бундан олдин ҳам Россия ҳаво ҳудудидаги чекловлар туфайли Ўзбекистондан иккита рейс Москвага етиб бора олмаганди.

Изоҳлар мавжуд емас