Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда сўнгги бир йилда ташкил этилган кичик корхоналарнинг 17 фоизи фаолиятини тўхтатган
Иқтисод

Ўзбекистонда сўнгги бир йилда ташкил этилган кичик корхоналарнинг 17 фоизи фаолиятини тўхтатган

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Ўзбекистон ҳудудларида сўнгги бир йилда ташкил этилган 86 мингта кичик корхонанинг 15 мингтаси, яъни 17 фоизи фаолиятини тўхтатган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда айрим ҳудуд раҳбарлари қўлидаги тайёр ресурслардан самарали фойдаланиб, аҳолини ишли қилишга билим ёки тоқати етмаётгани танқид қилинган.

Шунингдек, банкдан кредит олиб, бизнесини йўлга қўя олмаган 62 минг нафар аҳоли кредитларни қайтаришда қийналаётгани қайд этилган.

Бунинг сабабларидан бири сифатида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирларининг "лойиҳавий ёндашув" асосида ишлашни билмаслиги кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида тадбиркорларнинг кредит ажратиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини бузган 16 нафар ҳоким ёрдамчиси маъмурий жавобгарликка тортилганди. Бизнес-омбудсман томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида online-mahalla.uz платформаси орқали келиб тушган 34 та ҳолатда қонунбузилиш аниқланган бўлиб, масъуллар белгиланган муддатларда тегишли хулосаларни бермагани маълум бўлган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...