Загрузка
Загрузка
Словакияга ишга юбориш учун фуқародан 3 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Ҳодисалар

Словакияга ишга юбориш учун фуқародан 3 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони Словакияга ишга юбориш ва виза расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган туризм фирмаси менежери ушланди.

У хорижга ишга юбориш ҳуқуқига эга бўлмаганига қарамай, Самарқанд вилоятида яшовчи фуқародан 3 минг доллар ва 2,5 миллион сўм талаб қилган. Шундан 1 минг доллар ва 2,5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан олдин ҳам тегишли орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилиб, фирибгарлик билан шуғулланган бир қатор шахслар қўлга олинганди. Жумладан, Тошкент шаҳри, Зангиота тумани ҳамда консалтинг фирмаси раҳбари томонидан Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига ноқонуний равишда катта миқдордаги пул маблағларини олиш ҳолатлари аниқланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...