Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги газ муаммоларини ўрганмоқда. Ҳоким ўринбосари  тунда газ подстанциясига ташриф  буюрди
Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги газ муаммоларини ўрганмоқда. Ҳоким ўринбосари тунда газ подстанциясига ташриф буюрди

508

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги газ муаммоларини ўрганмоқда. Мухбиримиз хабар беришича, ҳоким ўринбосари тунда газ подстанциясига ташриф буюрган. 

“Тошкент шаҳрини табиий газ билан белгиланган меъёрда таъминлаш масаласида аҳолидан кўплаб мурожаатлар тушганлиги сабабли, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ғофир Жамолов 23 ноябрь куни тунги соат 1:20 да Тошкент шаҳрини газ билан таъминловчи Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармасининг «Жанубий Ғарбий» станцияси иш фаолияти билан танишди”, - дея маълум қилмоқда пойтахт маъмурияти.

Ўрганиш давомида ваколатли ташкилотлар раҳбарларига табиий газнинг меъёрий босимини таъминлаш ва аҳолига тегишли тартибга мувофиқ газни етказиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Эслатиб ўтамизки, бир неча кундан буён пойтахт аҳолиси газ билан боғлиқ муаммоларни бошидан кечирмоқда. Баъзи жойларда газ умуман йўқ, айримларида эса босим жуда паст. Фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, "мовий" ёқилғидан фойдаланиш борасида доимий муаммолар борлиги туфайли бир неча соат давомида овқат тайёрлай олишмаган.

Кўпчилик истеъмолчилар бу каби аянчли ҳолатни Тошкент бўйлаб ёмғирдан кейин ўсиб чиққан қўзиқоринлар каби янги қурилган кўп қаватли биноларнинг кўплиги билан изоҳлашган. “Истеъмолчи.уз” гуруҳи маъмурларининг айтишича, янги бинолар минглаб янги хонадонларга хизмат қилиш учун мўлжалланмаган эски коммуникациялардан фойдаланишмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...