Тошкент учун муз майдони  Москвадан  келтирилди. У +15 даражада ҳам ишлайди
Жамият

Тошкент учун муз майдони Москвадан келтирилди. У +15 даражада ҳам ишлайди

563

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 7 январь куни Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида очиладиган очиқ муз майдони Москвадан келтирилган. У +15 даражада ҳам ишлай олади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Ил бор Тошкентда очиқ муз майдони очилади. У Москвадан келтирилган бўлиб, +15 даражада ҳам ишлайди. У музлаткич тизими бўйича ишлайди, яъни унинг остидан совутувчи суюқлиқка тўлдирилган қувурлар ўтган. Шу боис, илиқ ҳавода ҳам ундан бемалол фойдаланиш мумкин”, - деди лойиҳанинг техник менежери Артём Тоболин.

Унинг айтишича, муз майдонининг очилиши 7 январь куни ўтказилади. Унда Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин ўзининг «Қиш» дастури билан иштирок этади.

“Ягудин билан бирга маҳалллий фигурали учиш билан шуғулланувчи болалар ҳам иштирок этади. Биз энг зўрларини танлаб олдик. Улар ҳам шоу намойиш қилишади. Бундан ташқари, ўн дақиқалик хоккей шоуси томошабинлар эътиборига ҳавола қилинади”, - деди у.

Энг асосийси, томошабинлар учун кўнгилочар ҳудудга ва муз майдонига кириш бепул бўлади. Бундан ташқари, майдон ёнида учиш учун аксессуарларни ижара бериш хизмати ҳам ташкил қиланади.

Шаҳар муз майдони ва дам олиш ҳудуди бир ой давомида очиқ бўлади. Бу вақт мобайнида муз майдонида бир қатор маданий, кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилади.

Концерт зонасида “Dance Music Fest Winter”, “Iosis Fest”, “Tashkent Rap Festival” мусиқий фестиваллари, шунингдек хоккей бўйича ўсмирлар чемпионати, муз устида рақс шоуси каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ташкилотчилар томонидан фудкорт зонаси ташкил этилиб, унда пойтахтнинг тез овқатланиш, қандолатчилик ва қаҳва брендлари тақдим этилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+