Загрузка
Загрузка
Тошкент ва Нурафшон ўртасида 23 километрлик BRT тезкор автобус йўлаги қурилади
Жамият

Тошкент ва Нурафшон ўртасида 23 километрлик BRT тезкор автобус йўлаги қурилади

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтнинг Қўйлиқ бозоридан Нурафшон шаҳри марказигача бўлган масофада BRT тизимини ўз ичига олган замонавий йўл инфратузилмаси барпо этилади. Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши томонидан маъқулланган ушбу лойиҳа концепцияси доирасида жами 9 та бекат, йўл ўтказгичлар ва ер ости йўллари қурилиши режалаштирилган.

Қиймати 120 миллион доллар этиб белгиланган мазкур йирик лойиҳа халқаро молиявий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Янги йўл 6 тасмали бўлиб, тезкор автобуслар (BRT) учун алоҳида йўлак йўлнинг ўрта қисмида жойлаштирилади. Бу тизим йўловчиларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш ва транспорт қатновини тезлаштиришга хизмат қилади. Қурилиш ишларини 2028 йилга қадар якунлаш кўзда тутилган.

Инфратузилма нафақат автомобиллар ва автобуслар, балки пиёдалар учун ҳам қулай йўлаклар ҳамда кўприкларни қамраб олади. Лойиҳа Нурафшон шаҳрининг маъмурий марказ сифатидаги нуфузини ошириш ва пойтахт билан транспорт алоқасини яхшилаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Бу орқали йўлга кетадиган вақт икки ҳисса қисқартирилади.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимини модернизация қилиш доирасида BRT (Bus Rapid Transit) – автобуслар учун ажратилган йўлаклар тармоғини кенгайтириш лойиҳаси тақдим этилганди. Ҳокимият маълумотига кўра, тизим 10 та йўналишни қамраб олади ва умумий узунлиги 51 километрни ташкил этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...