Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Бўзсув каналига оқова сувлар ташланаётгани ҳақидаги шикоят видеомурожаати тарқалди. Текширувдан сўнг экологлар қоидабузарлик ҳолатини тасдиқлаб, айбдорга нисбатан чора кўрилди.
Юнусобод тумани экология полицияси инспекторлари томонидан ўтказилган текширув давомида сув ресурсларини муҳофаза қилиш қоидалари бузилганлиги тасдиқланди. Маълум бўлишича, оқава сувларни оқизиш нафақат канални ифлослантиради, балки унга туташ ҳудуддаги бир нечта дарахтларнинг нобуд бўлишига ҳам олиб келган.
Текширув натижаларига кўра, қоидабузарга нисбатан маъмурий баённома тузилди. Бундан ташқари, у билан сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларнинг ифлосланишига йўл қўймаслик қоидалари ҳақида суҳбатлашилди.
Эслатиб ўтамизки, Фарғона вилоятида ижтимоий тармоқларда тарқалган, каналлардан бирида ўлган ҳайвонларнинг жасадлари сузиб юргани тасвирланган видео текширилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас