Тошкентда баландлиги 36 метр ва 25 мингта ўйинчоқ билан безатиладиган мамлакатнинг асосий арчаси ўрнатилмоқда (видео)
Жамият

Тошкентда баландлиги 36 метр ва 25 мингта ўйинчоқ билан безатиладиган мамлакатнинг асосий арчаси ўрнатилмоқда (видео)

452

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентнинг Истиқлол кўчаси, Алишер Навоий номидиги Миллий кутубхона ёнида мамлакатнинг энг баланд арчаси ўрнатилмоқда. Batafsil.uz мухбири хабар беришича, 36 метр баландликдаги арчани 25 мингта ўйинчоқ безайди.

Шаҳар ҳокимлигининг айтишича, йил давомида арча йиғиштирилган ҳолда темир контейнерда, қўғирчоқлар эса ёғоч қутиларда сақланган. Шу боис, конструкция яхши аҳволда бўлиб, арча учун ортиқча бюджет маблағлари сарфланмаган.

Арча каркаси ўрнатиб бўлинган. Айни пайтда унга ўйинчоқлар илинган бир метрли шохалар бириктирилмоқда. Монтаж ишларига ўн нафар альпинистлар ва махсус техника жалб қилинган.

Истиқлол кўчасининг ўзи ҳам безатилмоқда. Бу ерда байрам декорацияларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Янги йил концертлари учун иккита саҳна, аттракционлар ва савдо шаҳобчалари қурилмоқда

Катта арчадан ташқари, суратга тушишни ёқтирадиганлар учун майдонда тўртта кичкина арча ҳам ўрнатилган.

Шаҳар асосий арчасининг очилиши арафасида Toshkent City боғида 24 метрли арча безатилган. Бу ерда ҳам концерт, шоколад, пицца ва пишлоқ фестиваллари ҳамда янги йил карнавали ўтказилади.




Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+