Загрузка
Загрузка
Тошкентда дизайн-кодни жорий этишда тадбиркорлар фикри сабаб ёндашув ўзгартирилди
Жамият

Тошкентда дизайн-кодни жорий этишда тадбиркорлар фикри сабаб ёндашув ўзгартирилди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлардан келиб тушган, жумладан, танқидий фикр-мулоҳазалар асосида дизайн-кодни жорий этиш ва уни ишга тушунтиришга бўлган ёндашув қайта кўриб чиқилганини маълум қилди. 

Билдирилишича, 11 майдан 26 июльга қадар пойтахтнинг 56 та кўчасидаги 3 228 та тадбиркорлик субъекти дизайн-кодни жорий этиш ишлари билан қамраб олинган. Тадбиркорлар фикрини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда сўровнома ўтказилган. 

Сўровнома натижасида айрим ҳолатларда дизайн-код талаблари, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ва бажариладиган ишлар кетма-кетлиги тадбиркорларга ўз вақтида ва етарлича тушунарли тарзда етказилмагани аниқланган. Ҳокимлик ушбу эътирозларни ўринли деб топган. 

Маълум қилинишича, ҳозирга қадар 509 нафар тадбиркор бино фасадини янгилаган, яна 2 627 нафари ишларни якунламоқда. Қолган масалалар туман ҳокимликлари ва масъул ташкилотлар билан биргаликда индивидуал тартибда кўриб чиқилади. 

Ҳокимлик дизайн-кодни жорий этишда асосий эътибор очиқ мулоқот, талабларни тушунарли тарзда етказиш ва тадбиркорлар мурожаатларини алоҳида кўриб чиқишга қаратилишини таъкидлаган. 

"Дизайн-код бизнес учун асоссиз қийинчиликлар яратмасдан, пойтахт қиёфасини яхшилаши лозим", — дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Бизнес-омбудсман Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2026 йил 17 февралдаги пойтахтнинг дизайн-код қоидаларини жорий этиш тўғрисидаги қарорини кескин танқид қилганди. Ҳужжатнинг тадбиркорлик муҳитига таъсири таҳлил қилингач, қарорнинг бир қатор бандлари амалдаги қонунчиликка зид келиши ва хусусий сектор учун асоссиз тўсиқлар яратиши билдирилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...