Загрузка
Загрузка
Тошкентда газ қувури шикастлангани сабабли қатор маҳаллаларда табиий газ вақтинча ўчирилди
Жамият

Тошкентда газ қувури шикастлангани сабабли қатор маҳаллаларда табиий газ вақтинча ўчирилди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтнинг Юнусобод тумани Бодомзор йўли кўчасида қулаб тушган дарахт газ қувурига зарар етказди. Натижада ҳудуддаги бир нечта маҳаллаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Ушбу носозлик сабабли "Янги Тарнов", "Мирзо Улуғбек", "Фирдавсий", "Буюк Турон" ва "КХАЙ" маҳалла фуқаролар йиғинларида газ таъминоти тўхтатилган. Хусусан:

  • 150 та ерли хонадон;
  • 3 та кўп қаватли уй (жами 640 та хонадон);
  • 100 та улгуржи истеъмолчи табиий газсиз қолди.

Ҳозирда "Ҳудудгаз Пойтахт" мутахассислари томонидан шикастланган газ қувурини таъмирлаш ва соз ҳолатга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

Масъуллар таъмирлаш ишлари тўлиқ якунлангач, аҳолини олдиндан огоҳлантирган ҳолда газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланишини маълум қилишди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...