Загрузка
Загрузка
Электромобиль эгаларига электр энергияси учун субсидия жорий этилиши мумкин
Жамият

Электромобиль эгаларига электр энергияси учун субсидия жорий этилиши мумкин

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги томонидан электромобиллар учун қувватлаш инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, электромобиль эгалари учун электр энергияси харажатларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилиши режалаштирилмоқда.

Таклифга асосан, зарядлаш шохобчаларида сарфланган 1 киловатт соат электр энергиясининг 300 сўмдан ошган қисми давлат бюджети ҳисобидан субсидия қилинади. Ушбу механизмни 2026 йил 1 майдан бошлаб жорий этиш кўзда тутилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, агар II гуруҳ истеъмолчилари учун тариф 1000 сўм ҳар бир киловатт соат этиб белгиланса, субсидия миқдори 700 сўм ҳар бир киловатт соатни ташкил этади. Шу асосда давлат бюджети харажатлари 2026 йилда тахминан 246 миллиард сўм, 2030 йилга бориб эса 819 миллиард сўм атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Лойиҳага мувофиқ, субсидия фуқаролар даромади сифатида ҳисобланмайди ва солиққа тортилмайди. Тўловлар ҳар ойда солиқ органлари орқали банк карталарига ўтказиб берилади.

Дастлаб ушбу харажатлар давлат бюджети даромадларининг ортиб бажарилиши ҳисобидан молиялаштирилади. Кейинги йилларда эса бу маблағлар алоҳида бюджет параметрларига киритилади.

Лойиҳа бўйича муҳокамалар 17 майга қадар давом этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...