Загрузка
Загрузка
Тошкентда интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси барпо этилади
Жамият

Тошкентда интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси барпо этилади

476
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда интеллектуал ўйинлар шахарчаси қурилади. У “Янги Ўзбекистон” боғига туташ ҳудудда жойлашади. Бу ҳақда президент қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Объект қурилиши учун Мирзо-Улуғбек тумани "Дўстлик" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан уч гектар ер майдони ажратилган. Бу ерда "Заковат" интелектуал клуби учун алоҳида бино ҳам қурилади.

Пойтахт ҳокимлигига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлаб олинган ер участкасининг амалдаги эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилардан давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиш, икки ой муддатда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш топширилган.

Шаҳарчани қуриш ва жиҳозлаш харажатлари олий таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ва Тошкент маҳаллий бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Объект қуриб ишга туширилгач, оператив бошқариш ҳуқуқи билан Ёшлар ишлари бўйича Агентликка   бепул топширилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+