Загрузка
Загрузка
Тошкентда  касалланган орасида Tashkent city ошпази, “Абу Сахий” ходими ва “Мегапланет”даги ширинлик дўкони ишчиси бўлган
Жамият

Тошкентда касалланган орасида Tashkent city ошпази, “Абу Сахий” ходими ва “Мегапланет”даги ширинлик дўкони ишчиси бўлган

1250
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 29 июнь куни Тошкентда коронавирус билан касалланган 20 киши аниқланган. Мухбиримиз хабар қилишича, улар орасида Tashkent city ошпази, “Абу Сахий” ходими ва “Мегапланет”даги ширинлик дўкони ишчиси бор. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, 28 июнь куни республикада 266 та, шу жумладан аҳоли орасида 16 та коронавирус инфекцияни юқтириш ҳолатлари аниқланган. Бир кун ўтгач, 29 июнь куни 274 бемор рўйхатга олиниб, уларнинг 30 нафари – аҳоли орасида қайд этилган. Шундан 20 нафарини пойтахт аҳолиси ташкил этади. 

Бир кунда ушбу касаллик Абу Сахий савдо маркази ходими ва “Tashkent city” қурилиш майдончасида ишлайдиган ошпаз, Миробод туманидаги хусусий пойабзал таъмирлаш дўкони эгаси, “Мегапланет” савдо марказидаги “София” қандолат дўкони ходими ва Сергели туманидаги Enter Engineering компанияси хазиначисида аниқланган. 

Шунингдек, Ўсмирлар ва чақирилувчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш маркази тиббий комиссияси ҳамшираси, ва Мирзо-Улуғбек, Шайхонтоҳур, Миробод, Юнусобод, Сергели ва Учтепа туманларидан бўлган 8 нафар аҳоли вакиллари ҳам касаллик юқтиришган. Коронавирус билан касалланган Юнусобод туманида яшовчи яна бир фуқаро илгари Юнусобод деҳқон бозорида бўлганлигини айтган.

Барча беморлар иситмадан кейин коронавирус инфекциясига таҳлил топширишган.

Шунингдек, вирус “Кристалл” савдо марказидаги кийим дўкони сотувчисида ҳам топилган бўлиб, у Қозоғистонга боришдан олдин текширувдан ўтган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, Тошкентда аҳоли ўртасида касалланиш ҳолатлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларига нисбатан юқори бўлиб, бу карантин тадбирларини кучайтиришни тақозо этмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 1 июлдан бошлаб янги карантин чекловлари жорий этилди. Жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш, тунда кўчага чиқиш, турар жой уйлари ёнида ва ҳовлиларда бўлиш таъқиқланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+