Загрузка
Загрузка
Тошкентда ноқонуний қурилишлар ҳақида хабар бериш учун махсус Telegram-бот ишга туширилди
Жамият

Тошкентда ноқонуний қурилишлар ҳақида хабар бериш учун махсус Telegram-бот ишга туширилди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бош прокуратура Тошкент шаҳридаги ноқонуний қурилишлар ҳақида аҳолидан тезкор маълумот қабул қилиш учун махсус Telegram-ботни ишга туширди. Энди пойтахт аҳолиси аниқланган ноқонуний қурилишлар ҳақида бот орқали хабар бериши мумкин. 

Махсус бот шаҳарнинг меъморий қиёфасини сақлаш, шаҳарсозлик нормаларига риоя этилишини таъминлаш ва ноқонуний қурилишларга чек қўйиш мақсадида ишга туширилган. 

Фуқаролар кўп қаватли уйлар атрофи, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, яшил ҳудудлар ва бошқа жамоат жойларида ноқонуний қурилишга дуч келса, бу ҳақда @noqonuniy_qurilish_bot орқали маълумот юбориши мумкин. 

Бош прокуратура пойтахт аҳолисини ўз уйи ва маҳалласидаги ҳолатларга бефарқ бўлмасликка ҳамда жамоатчилик назоратида фаол иштирок этишга чақирди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...